Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФҚБ собиқ директори ижтимоий тармоғидаги чиғаноқлар сурати сабабли Трампга суиқасд уюштирилганликда айбланяпти

ФҚБ собиқ директори ижтимоий тармоғидаги чиғаноқлар сурати сабабли Трампга суиқасд уюштирилганликда айбланяпти

Шимолий Каролина шарқий округининг катта ҳакамлар ҳайъати ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Комига нисбатан президентга таҳдид қилиш айбловини тасдиқлади.

Бу ҳақда CNN суд ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.

Айбловга Коми томонидан 2025 йил май ойида ижтимоий тармоққа жойланган сурат сабаб бўлган. Унда чиғаноқлардан ясалган "8647" рақами акс этган. Тергов буни президентни ўлдиришга яширин чақириқ деб ҳисобламоқда: "86" — "қутулиш/йўқ қилиш", "47" эса АҚШнинг 47-президенти Доналд Трампни англатади. Жеймс Коми ўз айбини тан олмай, федерал суд тизимининг мустақиллигига ишонишини маълум қилди.

Экспертларнинг фикрича, айблов томони Коми ушбу суратни айнан суиқасдга чақириқ сифатида қасддан эълон қилганини исботлаши анча қийин кечади.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!