Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

ФҚБ Нью-Йорк фонд биржасини портлатиш режасини тузган шахсни ҳибсга олди

ФҚБ Нью-Йорк фонд биржасини портлатиш режасини тузган шахсни ҳибсга олди

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) шу ҳафта Нью-Йорк фонд биржаси биносини портлатиб юборишни режалаштирган 30 ёшли Флоридалик эркакни ҳибсга олди.

Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, разведка хизматлари февраль ойида Хорун Абдел Малик Янир исмли шахс портловчи мосламалар ясаш бўйича кўрсатмаларга эга бўлганлиги ҳақидаги маълумотни олгач, текширув бошлаган.

Тергов шуни кўрсатдики, у бино ҳақида маълумот тўплаган, портловчи қурилма учун эҳтиёт қисмлар сотиб олган ва "АҚШ ҳукуматини қайта тиклаш" учун биржани портлатишни режалаштирган.

Ўтган ҳафта ФҚБ маълумотларига кўра, маҳбус режалаштирилган ҳужум сабабларини тушунтирган ва “ўзини Ал-Қоида террорчилик ташкилотининг собиқ раҳбари Усама бин Ладен каби ҳис қилаётганини” айтган аудиоёзувни ёзиб олган. У аввалроқ “Исломий давлат” террорчилик гуруҳига қўшилишни ният қилган, бироқ ИШИД охир-оқибат ўз мақсадларига эриша олмаслигига ишонганлиги учун бундай қилмасликка қарор қилган”.

Киритилди: 11:57 21.11.2024. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!