Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фойдали ресурслар бўйича битим имзолангач, Трамп маъмурияти Украинага қурол сотишни қайта йўлга қўйди — Kyiv Post

Фойдали ресурслар бўйича битим имзолангач, Трамп маъмурияти Украинага қурол сотишни қайта йўлга қўйди — Kyiv Post

Газетанинг манбаларига таяниб ёзишича, Оқ уй Конгрессни Қўшма Штатларнинг Украинага тўғридан-тўғри тижорат савдоси (DCS дастури) орқали мудофаа маҳсулотларини экспорт қилишига рухсат бериш режаси ҳақида хабардор қилган. Битим қиймати 50 миллион доллардан юқори бўлиши мумкин. Украинага аниқ қандай турдаги қурол-яроғ етказилиши ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Бу дастур аввал ҳам мавжуд бўлган, аммо қурол-яроғнинг асосий қисми Украина томонидан бепул олинар эди. 2015 йилдан 2023 йилгача Қўшма Штатлар Украинага тижорат асосида жами 1,6 миллиард долларлик ҳарбий маҳсулотлар экспорт қилган. Трамп инаугурациясидан сўнг эса қурол ва ҳарбий хизматлар савдоси тўхтатилганди.

Шу билан бирга, ҳозирча янги бепул ҳарбий ёрдам пакетлари ажратилиши ҳақида гап кетмаяпти, Украина қуролни энди пуллик асосда сотиб олади.

Киритилди: 13:14 01.05.2025. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!