Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ГCC) давлатлари раҳбарлари Ғазо секторини қайта қуриш учун қўшимча 1,6 миллиард доллар ажратишга қарор қилди.
Бу ҳақда Доҳадаги саммит якунлари бўйича ассоциация котибияти сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Унда айтилишича, саммит иштирокчилари 2009-йилда яратилган Ғазо секторини реконструкция қилиш дастури доирасида “қўшимча 1,646 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олганлар”.