Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан ҳозир 20 минг АҚШ долларини беришини, қолган 10 минг АҚШ долларини эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтади. Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 14:34 17.08.2025. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!