Таҳлилчи Али Ваэзга кўра, Вашингтон ва Теҳрон можарони йиллар давомида давом эттириши мумкин. Томонлар учун ён бериш ҳозирги йўқотишларни қабул қилишдан ҳам хавфлироқ кўринаётгани сабабли, ҳар икки тараф можарони тўхтатишга шошилмаяпти.
АҚШ асосий мақсадларига тўлиқ эриша олмаган бўлса-да, Эронга зарба бериш ва унинг иқтисодий имкониятларини заифлаштириш салоҳиятини сақлаб қолмоқда. Эрон эса АҚШ базалари ва Вашингтон иттифоқчиларига таҳдид қилиш, шунингдек, Ҳурмуз бўғозидаги кемалар ҳаракатига босим ўтказиш имкониятига эга.
Муаллиф фикрича, музокаралар вақтинчалик танаффусларга олиб келиши мумкин, аммо томонлар ўртасидаги чуқур ишончсизлик барқарор тинчлик келишувига эришишни қийинлаштирмоқда.