Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Flydubai самолётини Россия ва Украина фуқаролари бўлган учувчилар қўндиргани айтилмоқда

Flydubai самолётини Россия ва Украина фуқаролари бўлган учувчилар қўндиргани айтилмоқда

Flydubai самолёти бортида йўловчи сифатида учган Украина ва Россия фуқаролари самолётни хавфсиз қўндиришга ёрдам бергани айтилмоқда. Israel Hayom нашрига кўра, улар қўшимча экипаж аъзолари бўлиб, кокпитга кириб, бошқарувни ўз қўлига олган ва самолётни Саудия Арабистонида қўндирган.

Маълумот расмий тасдиқланмаган. Ҳодиса бўйича Исроил томони Эроннинг эҳтимолий алоқадорлиги версиясини ҳам текширмоқда.

Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, иккинчи пилот командирга пичоқ билан ташланган пайтда «Аллоҳу акбар» деб бақирган.

Исроил Транспорт вазирлиги тергов якунлангунига қадар Flydubai’нинг Тель-Авивга рейсларини тўхтатишни талаб қилган.

Киритилди: 18:55 30.09.2026. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!