Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Флорентино Перес: «Реал»да бир нечта ғаламис одамлар бор эди, уларни аниқладик»

Флорентино Перес: «Реал»да бир нечта ғаламис одамлар бор эди, уларни аниқладик»

Флорентино Перес сўнгги вақтларда "Реал Мадрид"даги муҳит ёмонлашгани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини билдирди.

7 май куни машғулотлар давомида ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида оғзаки тортишув келиб чиққан ва кейинчалик у кийиниш хонасида жанжалга айлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида Вальверде бошидан жароҳат олган ва шифохонага етказилган. Ҳар икки футболчига 500 минг евро миқдорида жарима солинган.

— Кийиниш хонасидаги муҳит аввалгидек соғлом эмаслиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу борада фикрингиз қандай?

— Муҳит мутлақо соғлом. Булар сиз яхши танийдиган ўша йигитлар ва уларнинг барчаси дўст. Машғулот пайтида кимдир бошқасининг оёғини босиб кетиб, асабийлашса, буни катта муаммога айлантирмаслик керак. Агар кимдир бундай қилишни истаса, демак, у маълумотни ташқарига сиздиряпти.

Айримлар: «Муаммо уларнинг жанжаллашганида», дейишади. Йўқ, муаммо — маълумотни сиздираётган одамларда. Жамоадаги муҳит аъло даражада. Фақат бир нечта ғаламис одамлар биз ҳақимизда маълумот тарқатиб юришган эди, биз уларни аниқлаб бўлдик.

— Тчуамени ва Вальверде жамоада қоладими?

— Менинг фикримча, ҳа, — деди Перес El Pais нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: Бугун 20:30. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!