"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Гави ҳақида фикр билдирди.
Футболчи март ойидаги йиғинга Испания терма жамоасидан чақирув олмагани маълум бўлганди.
"Мен барча ўйинчилар билан гаплашаман. Гави оғир жароҳат туфайли узоқ вақт ўйнамади ва унинг тикланиши учун вақт керак бўлди. У энг яхши футболчилардан бири, унинг аҳволи яхши. У узоқ йиллар "Барселона"да ўйнайди ва бу ерда суперюлдузга айланади. У яхшиланиши мумкин ва яхшиланади ҳам. У албатта жаҳон чемпионатига боради," - деди Флик матбуот анжуманида.