Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Флик Мессининг "Барселона"га қайтишига қарши чиқди

Флик Мессининг "Барселона"га қайтишига қарши чиқди

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Лионель Мессининг клубга қайтишига қарши чиқмоқда.

Аввалги йилларда бўлгани каби ОАВда аргентиналик футболчи каталонияликлар сафига мавсумлар оралиғида қисқа муддатли ижара асосида ўтиши мумкинлиги ҳақида фаол гап-сўзлар юрибди. El Nacional хабарига кўра, Флик бундай келишувга қатъиян қарши.

Германиялик мураббийнинг фикрича, клубнинг 38 ёшли афсонасини ўз сафига қўшиб олиш яхшиликка олиб келмайди. Лионель Месси 2021 йилда "Барселона"ни тарк этиб, эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтганди.

АҚШда юлдуз ҳужумчи 2023 йилдан бери ўйнамоқда. Яқинда "Олтин тўп"нинг саккиз карра соҳиби "Камп Ноу"га ташриф буюрди ва бу қайтиш ҳақидаги миш-мишларга янги сабаб бўлди.

Киритилди: 09:58 13.11.2025. Ўқилди: 677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!