Ханси Флик «Барселона» клуби билан янги шартнома тузиш борасида келишувга эришди. Янги келишув 2027 йил июнигача амал қилади.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, томонлар шартноманинг барча жиҳатларини келишиб олган ва ҳужжатлар шу ойда имзоланади.
Яқин вақт ичида Фликнинг бош мураббий сифатидаги ишини давом эттириши расман эълон қилинади.