Бу ҳақда "Медуза" нашри хабар бермоқда.
Словакия бош вазири Роберт Фицо ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви ҳақида бир неча кун олдин хабар қилинган эди.
Нашрнинг хабар беришича, учрашув якунида етакчилар матбуот анжумани ўтказишди, бироқ хавфсизлик чоралари сабабли у жонли эфирда намойиш этилмади.
Фицо Украинага биринчи марта ташриф буюргани йўқ. У сўнгги бор 2024 йил январда ҳам Ужгородга келган бўлиб, Украинанинг ўша пайтдаги бош вазири Денис Шмигал билан учрашган эди.