Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар қўлланилмайди

Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар қўлланилмайди

Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар қўлланилмайди

“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарима қуйидагича миқдорида ўрнатилди:

🔹ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи;

🔹ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи.

⚠️ Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

🚫 Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.

Киритилди: 15:48 27.02.2024. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!