Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 октябрдаги Фармонига мувофиқ, Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро робототехника мусобақасида жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ва уларнинг мураббийлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Дунёнинг 190 га яқин мамлакати ёшлари иштирок этган нуфузли мусобақада рекорд натижа қайд этиб, тарихий ғалабани қўлга киритган жамоа ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти, муҳандислик маҳорати ва замонавий технологиялар соҳасидаги билимларини намоён этди.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
“Келажак бунёдкори” медали билан:
Ушбу мукофотлар ёшларни илм-фан, илғор технологиялар, ихтирочилик ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғуларини юксалтириш йўлидаги хизматларнинг эътирофидир.
Жаҳон майдонида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган ғолиблар ва уларнинг мураббийларини ушбу юксак эътироф билан табриклаймиз!