Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фирибгарликка учманг! «Имтиҳонсиз гувоҳнома» ҳақидаги эълонлар — шахсий маълумотларингизга таҳдид

Фирибгарликка учманг! «Имтиҳонсиз гувоҳнома» ҳақидаги эълонлар — шахсий маълумотларингизга таҳдид

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва "Telegram" мессенжери орқали “имтиҳонларсиз”, “расмийлаштириб берамиз”, “5 кун ичида олиб берамиз” каби ваъдалар билан ҳайдовчилик гувоҳномаси таклиф қилаётган хабарлар кенг тарқалмоқда.

Бу каби эълонлар — ёлғон ва фирибгарликдир! Улар орқали фуқаролардан шахсий маълумотлар ҳамда пул маблағларини ўғирлаш мақсад қилинган. Бу хабарларнинг ҳеч бири расмий ташкилотларга алоқадор эмас.

Эслатиб ўтамиз: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш фақат қонуний ва белгиланган расмий тартиблар асосида, имтиҳонлардан ўтиш орқали амалга оширилади. Ҳеч қандай "воситачи" 5 кун ичида қонуний гувоҳнома расмийлаштириб бера олмайди!

Киритилди: 19:02 05.05.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!