Фуқаро Б.К. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга 2 минг АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилади. Шунинг эвазига 24,7 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.