Иш ташлашлар сабабли Финляндия авиакомпаниясининг 9 ва 13 декабр кунларига белгиланган рейслари бекор қилинади.
Finnair маълумотларига кўра, учувчилар иш ташлашидан 33 мингга яқин йўловчи зарар кўради. Зарар кўрган йўналишлар қаторига Хелсинкидан Мюнхен, Гамбург, Франкфурт, Берлин, Вена, Цюрих ва Женевага рейслар киради.
Авиакомпания ўз баёнотида, бекор қилинган рейслардаги йўловчиларга муқобил йўл таклиф қилинишини билдирди. Аммо жабрланган йўловчиларнинг кўплиги туфайли ҳар доим ҳам уларнинг саёҳат режасига яқин вариант бўлмайди. Бундай ҳолда, йўловчилар чипта пулини қайтаришни талаб қилишлари мумкин.