Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Финляндияда учувчиларнинг иш ташлаши туфайли 300 га яқин рейс бекор қилинди

Финляндияда учувчиларнинг иш ташлаши туфайли 300 га яқин рейс бекор қилинди

Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси учувчилар касаба уюшмасининг иш ташлаши муносабати билан 9 ва 13 декабрь кунлари амалга оширилиши режалаштирилган 300 га яқин рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда Yle хабар берди.

“Finnair авиакомпанияси Финляндия учувчилар касаба уюшмаси норозилиги туфайли рейсларни бекор қилишга мажбур. Иш ташлаш доирасида учувчилар 9 ва 13 декабрь кунлари парвозларни амалга оширмайди. Шу кунларда жами 300 та рейс бекор қилинади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иш ташлаш туфайли парвозларни бекор қилиш оқибатлари авиакомпаниянинг 33 мингга яқин мижозига таъсир қилади.

“Биз касаба уюшмаси музокаралар ўрнига норозилик намойишига борганидан афсусдамиз, бу Рождество мавсумида минглаб мижозларимизнинг режаларига таъсир қилади”, деди Finnair бошқарувчи директори Яакко Шилдт.

Унинг сўзларига кўра, компания мижозларга ёрдам бериш учун қўлидан келганини қилади, масалан, уларга муқобил рейсларни таклиф қилади.

Маълум қилинишича, Финляндиянинг иқтисодиёти сиёсий иш ташлашлар оқибатида бизнес ва иш жойларига, ҳукумат ислоҳотларига қарши етказилган зарар 2 миллиард еврога яқинлашган.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!