Финляндиянинг Пори шаҳрида қиймати 200 миллион евродан ортиқ портловчи моддалар заводи қурилади.
Бу ҳақда мудофаа вазири Антти Хакканен матбуот анжуманида маълум қилди.
"Инвестициядан мақсад Ғарб давлатларида ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни етарли даражага етказишдир. Мудофаа вазирлиги бошчилигидаги лойиҳа Европада артиллерия ва миномёт ўқ-дорилари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда катта аҳамиятга эга бўлади. Сармоя Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ҳам ҳисса қўшади”, деди у.
Янги завод Европа Иттифоқида Польшадан кейин иккинчи йирик портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи бўлади. Завод 2028 йилда қурилади ва тротил ишлаб чиқаришни бошлайди.
31 январь куни Мудофаа вазири Мудофаа кучларига Финляндиянинг Forcit портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи компанияси билан тротил эквивалентидаги портловчи моддаларни сотиб олиш бўйича 10 йиллик ният хатини имзолашга рухсат берди.
Forcit ҳозирда Ҳанко ва Виҳтавуори, Лаукадаги заводларда портловчи моддалар ишлаб чиқаради.