Финляндия мудофаа вазири Антти Кайкконен Украинанинг Hornet қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Кайкконен Хельсинкидаги матбуот анжуманида Финляндиянинг ўзи ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан Hornet'га муҳтожлигини ва бундан ташқари, улар аллақачон эскирган ва унчалик фойдали эмаслигини маълум қилди.