Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Финляндия Россия билан тўртта йирик назорат-ўтказиш пунктини ёпди

Финляндия Россия билан тўртта йирик назорат-ўтказиш пунктини ёпди

Финляндия ҳукумати Россия билан чегарадаги тўртта йирик назорат-ўтказиш пунктини ёпишга буйруқ берди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси сайтида эълон қилинди.

"Ҳукумат Финляндиянинг шарқий чегарасининг бир қисмини ёпишга қарор қилди", — дейилади баёнотда.

Шундай қилиб, 18 ноябрь, шанба кунидан бошлаб Ваалимаа, Нуйямаа, Иматра ва Ниирала назорат-ўтказиш пунктлари ёпилди. Мазкур қарорнинг амал қилиш муддати 2024 йил 18 февралгача белгиланди.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия яқин тарихда Финляндияга ҳеч қачон таҳдид қилмаганини айтган эди. "Россия замонавий тарихда Финляндияга ҳеч қачон таҳдид қилмаган; бизда ҳеч қачон қарама-қаршилик учун сабаб бўлмаган", деди у.

Песков Россия ва Финляндия ҳар доим ўзаро манфаатли ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларга эга эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 23:09 18.11.2023. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!