Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Финляндия президенти Зеленский-Трамп учрашуви ҳақида: "Путин ягона ғолиб бўлди"

Финляндия президенти Зеленский-Трамп учрашуви ҳақида: "Путин ягона ғолиб бўлди"

28 февраль куни Оқ уйда бўлиб ўтган воқеаларнинг ягона ғолиби Россия президенти Владимир Путин бўлди.

Финляндия президенти Александр Стубб Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг очиқ жанжалга айланган учрашувини шундай изоҳлади.

"Бу дипломатик муваффақиятсизлик эди, унда аслида битта ғолиб бор эди ва у у ерда йўқ ҳам эди. Бу Владимир Путин" - деди Стубб Ykkösaamu теледастурида.

Стубб Оқ уйдаги воқеаларни "қайғули" ва "тарихий" деб баҳолади.

"Мен бутун умрим давомида халқаро сиёсат ва дипломатия билан шуғулланганман ва ҳеч қачон бундай нарсаларни омма олдида кўрмаганман. Ҳар хил муҳокамаларни ёпиқ эшиклар ортида кузатиш мумкин, аммо жума куни камералар олдида содир бўлган воқеалар жуда кам учрайди", дея қўшимча қилди у.

Стуббнинг сўзларига кўра, Финляндия тинчликка эришишнинг дастлабки режасини ишлаб чиққан бўлиб, у уч босқични ўз ичига олади, биринчи босқичда Украинани ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлаш, шунингдек, Россияга максимал босим ўтказиш киради.

“Украина хавфсизлик масалаларида етакчи роль ўйнаши, шу билан бирга Европа ва АҚШ кўмагида ҳаракат қилиши керак”, - деди Стубб.

У музокаралар Пасхагача давом этишини таклиф қилиб, Европа бу жараённи муваффақиятли амалга ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 00:17 02.03.2025. Ўқилди: 1508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!