Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Финляндия ҳукумати россияликларга туристик визалар беришни қисқартириш механизми ишлаб чиқилишини эълон қилди

Финляндия ҳукумати россияликларга туристик визалар беришни қисқартириш механизми ишлаб чиқилишини эълон қилди

Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто MTV3 телеканалига берган интервьюсида Финляндия Россия фуқароларига туристик визалар беришни қисқартириш механизмини ишлаб чиққанини айтди.

“Амалда душанба куни туристик визага, сешанбадан жумагача эса оилавий сабаблар, ўқиш, иш ёки бошқа узрли сабабларга кўра виза олиш учун ариза топширишингиз мумкинлигини англатиши мумкин”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Финляндия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Финляндия ушбу схема ёрдамида россияликларга туристик визалар беришни секинлаштиради.

Шунингдек, ушбу ташаббусни қонунчилик даражасида амалга ошириш мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: 20:13 13.08.2022. Ўқилди: 1350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!