Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Финляндия ҳам НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишга тайёр

A A A
Финляндия ҳам НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширишга тайёр

Финляндия 18 май чоршанба куни НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто шанба куни Швециянинг Aftonbladet газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Биз томондан НАТОнинг Брюсселдаги доимий вакили буни чоршанба куни амалга оширади. Агар НАТО билан музокаралар бошланса, улар ташқи ишлар вазири ва мудофаа вазири бошчилигидаги делегация томонидан олиб борилади" - деди у.

Финляндия парламенти 16 май куни мамлакатнинг Шимолий Атлантика альянсига кириш истиқболлари бўйича музокаралар ўтказади. 12 май куни президент Саули Ниинистё ва бош вазир Санна Марин республика имкон қадар тезроқ НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топшириши кераклигини эълон қилди. Расмий қарор 15 май куни қабул қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 14:46 15.05.2022. Ўқилди: 2269 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!