Финляндия, агар керак бўлса, 280 минг ҳарбий хизматчини сафарбар қилишга тайёр. Бу ҳақда Индепендент газетаси мамлакат президенти Александр Стуббга таяниб хабар берди .
Унга кўра, Финляндия қуролли кучлари бир ҳафта ичида сафарбар этилиши ва “тишларигача қуролланиши” мумкин. Қайд этилишича, сўнгги пайтларда мамлакат расмийлари мудофаа соҳасига сармояларни кўпайтиришни бошлаган. Шундай қилиб, 2022 йилдан бери Финляндиянинг ушбу соҳадаги йиллик харажатлари ЯИМнинг деярли 0,9 фоизига ошди.