Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Финляндия армияси Россия чегараси яқинида машғулотларни бошлади

A A A
Финляндия армияси Россия чегараси яқинида машғулотларни бошлади

Финляндияда Россия чегараси яқинида 2,8 минг аскар иштирокидаги машғулотлар бошланди.

«Репорт»нинг хабар беришича, машғулотлар 30 ноябрдан 4 декабрга қадар Каяниле Куҳмонинг Вуосанка ва Сотинпуро полигонларида бўлиб ўтади.

Машғулотларга 2,8 минг аскар, 600 та транспорт ва жанговар ҳарбий техника, «НҲ90» ва «МД 500» вертолётлари жалб қилинган.

Ҳарбийлар қишки мавсумда ҳужум ва мудофаага тайёргарлик кўриш, олдинга силжиб келаётган душман ҳужумининг олдини олиш бўйича машғулотлар ўтказади.

Киритилди: 22:48 30.11.2024. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!