Финляндия президенти Александр Стубб ва туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия-Украина урушини тугатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Стубб ўзининг ижтимоий тармоғида ёзди.
Суҳбат давомида етакчилар Яқин Шарқдаги мавжуд вазиятни ҳам муҳокама қилдилар. Финляндия президенти минтақавий можароларни ҳал этишда Туркиянинг муҳим ролини қайд этди.
"Биз тинчлик йўлида ҳамкорлик қилишда давом этамиз", — дея хулоса қилди Финляндия раҳбари.