Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Финалиссима-2026 Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин

Финалиссима-2026 Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин

Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Финалиссима-2026 баҳси Яқин Шарқдаги можаролар туфайли бошқа жойда ўтказилиши мумкин.

Америка Кубоги-2024 ва Евро-2024 ғолиблари ўртасидаги учрашув 27 март куни Қатарда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Форс кўрфазининг ушбу минтақасида АҚШ ҳарбий базалари жойлашган бўлиб, ҳозирда Эрон АҚШ ва Исроилнинг ҳужумларига жавобан ушбу объектларга зарбалар бермоқда.

Аввалроқ ушбу ўйин умуман ўтказилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аргентиналик журналист Вероника Брунатининг сўзларига кўра, Испания ва Аргентина Финалиссима ўтказиладиган жойни ўзгартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳар икки давлат федерациялари юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда ўйинни бошқа жойга кўчириш имкониятларини биргаликда баҳоламоқда.

Ҳозирча бу борада расмий баёнот берилгани йўқ. Бироқ ҳарбий можаро фонида учрашувнинг дастлабки белгиланган манзили қайта кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 23:34 02.03.2026. Ўқилди: 239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!