Филиппиндаги 6,9 магнитудали зилзила қурбонлари сони 30 кишига етди, 37 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда ABS-CBN News хабар бермоқда.
Фавқулодда ёрдам маркази маълумотларига кўра, жасадлар Себу провинциясидаги Бого шаҳар касалхонасига келишда давом этмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, Сан-Ремижио муниципалитетида спорт-соғломлаштириш мажмуаси қулаб тушди ва одамлар вайроналар остида қолиб кетди. Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.