Филиппин шимоли-шарқида Тропик бўрони сабаб бўлган ёмғир, сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 85 кишига етди.
Манила Тимес газетасининг Фуқаролик мудофааси бюросига таяниб ёзишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
Табиий офат туфайли 5,7 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, 92 мингга яқини эса вақтинчалик яшаш марказларида, дея маълум қилди Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгаши.
Довул оқибатлари туфайли 27 мингдан ортиқ уй, 520 та йўл ва 84 та кўприк зарар кўрган, дейилади хабарда.