Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

ФИФА яна бир ўзбек клубига трансфер тақиқини қўйди

ФИФА яна бир ўзбек клубига трансфер тақиқини қўйди

Суперлига клубларида қарздордик билан боғлиқ муаммолар ҳали тўлиқ ечилмаган.

ФИФА Наманганнинг "Навбаҳор" клубига трансфер тақиқини қўйди. Бунга сабаб эса ўтган мавсум жамоада ҳаракат қилган эронлик ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназари билан боғлиқ қарздорликдир. Клуб футболчининг молиявий талабларини бажармаган. Ташкилот клубга 11 март куни мазкур жазони қўллаган.

Маълумот учун, Ҳақназари 2024 йил Суперлигада "лочинлар" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол, 2 та ассист қайд этган. У айни пайтда Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубида тўп тепмоқда.

Киритилди: 11:58 16.03.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!