Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

ФИФА Ўзбекистонда футбол бўйича жаҳон чемпионати қачон ўтказилиши саналарини эълон қилди

ФИФА Ўзбекистонда футбол бўйича жаҳон чемпионати қачон ўтказилиши саналарини эълон қилди

U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, яъни FIFAнинг ёшлар мундиали Ўзбекистон ва Озарбайжонда 17 сентябрдан 9 октябргача ўтказилади.

Маълум қилинишича, 2027 йилда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати санаси аниқлашди.

Ёшлар мундиали 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябргача давом этади. Унда дунё бўйлаб энг иқтидорли ёш футболчилар жаҳон чемпиони унвони учун майдонга тушишади», — дейилади телеграм-каналдаги хабарда.

Қайд этиш жоизки, 2027 йилги U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тарихда илк бор турли футбол конфедерацияларига мансуб икки давлат — Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан биргаликда қабул қилинади.

Мундиални ўтказиш тўғрисидаги қарор ФИФА Кенгаши томонидан 2025 йил октябрь ойида қабул қилинган. Мусобақада жами 24 та миллий ёшлар терма жамоаси иштирок этади.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!