Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг яқин ёзда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини истамоқда. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, ФИФА томонидан "бундай йўналишда ҳаракатлар" бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда, «Ан-Наср» ушбу мусобақа иштирокчиси ҳисобланмайди.
Мусобақа АҚШда 15 июндан 13 июлгача бўлиб ўтади. Саудия Арабистонидан унда «Ал-Ҳилол» жамоаси қатнашади.
Жорий мавсумда Роналду барча мусобақаларда жами 39 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ва 4 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган.