ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида мамлакатимиз мезбонлик қилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини яна бир бор эътироф этди.
"2024 йилги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати тарихий аҳамиятга эга бўлди, чунки Ўзбекистон ФИФА мусобақасига мезбонлик қилган биринчи Марказий Осиё мамлакати бўлди ва биз барча иштирокчи мамлакатларнинг ҳаяжонли ўйинларига гувоҳ бўлдик!
Мен Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бу гўзал мамлакатдаги инсонларга, шунингдек, ушбу мусобақани муваффақиятли ўтказиш учун ҳаракат қилган барчага миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, Бразилия жамоасини мусобақа ғолиблиги ҳамда мундиаллардаги олтинчи чемпионлик билан табриклайман" - деди ФИФА президенти.