Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ФИФА президенти истеъфо ҳақидаги саволни жавобсиз қолдириб, журналистнинг каллиги ҳақида ҳазил қилди

ФИФА президенти истеъфо ҳақидаги саволни жавобсиз қолдириб, журналистнинг каллиги ҳақида ҳазил қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбарияти атрофидаги можаро фонида Sky News журналисти Жеймс Мэттьюснинг саволларига кутилмаган тарзда жавоб қайтарди.

Журналист Инфантинони меҳмонхона олдида учратиб, ундан «футболга хиёнат қилган-қилмагани» ва нима учун истеъфога чиқиш нияти йўқлигини сўради. ФИФА раҳбари эса саволларга мазмунан жавоб бериш ўрнига журналистнинг соч турмагига эътибор қаратди. Ҳар иккиси ҳам кал эди.

«Соч турмагинг зўр экан», — деди Инфантино.

Мэттьюс шундан кейин ҳам истеъфо ва ФИФА раҳбариятига бўлган ишонч ҳақида саволлар беришда давом этди. Инфантино эса машинага ўтирар экан:

«Сартарошхонада кўришамиз», — дея жавоб қайтарди.

Сўнгги вақтларда Инфантино ФИФА мусобақаларининг тижорий ҳуқуқларига хусусий инвестицияларни жалб қилиш режаси билан боғлиқ можаро сабаб жиддий босим остида қолди. Кейинчалик ушбу лойиҳа бекор қилинган бўлса-да, ФИФА президентига нисбатан танқидлар давом этмоқда.

Киритилди: 20:27 22.08.2026. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!