Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА пенальти тепиш қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин

ФИФА пенальти тепиш қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин

ФИФА пенальти тепиш билан боғлиқ қоидаларга ўзгаришлар киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Янги таклифга кўра, агар дарвозабон пенальтини қайтара олса, тўп қайси тарафга қайтарилишидан қатъи назар, дарвоза олдидан зарба тайинланади. Ҳозирча тўп устун ёки тўсинга тегиб майдонга қайтса, бундай вазиятда ўйин қай тарзда давом эттирилишига изоҳ берилмаган.

Шунингдек, ушбу қоидани кучга кириши учун Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) томонидан маъқулланиши зарур. Чунки футбол қоидаларига фақат шу ташкилот ўзгариш киритиш ваколатига эга. Агар IFABнинг йиллик йиғилишида пенальти ижросига оид тузатишлар маъқулланса, аввал амалда синовдан ўтказилади. Фақат шу жараёндан кейингина қоида барча учун умумий қонун сифатида жорий қилиниши мумкин.

Киритилди: 23:49 28.09.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!