Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА Луис Энрике ва Жоау Невешни жазолаши мумкин

ФИФА Луис Энрике ва Жоау Невешни жазолаши мумкин

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике ва парижликлар ярим ҳимоячиси Жоау Невеш ФИФА томонидан жазога тортилиши мумкин, деб ёзади L’Equipe.

Манбага кўра, ўйиндан кейин "Челси" ҳужумчиси Жоао Педрони туртиб юборган Энрике ва Кукурельянинг сочидан тортиб қизил карточка олган Невеш ўз хатти-ҳаракатлари учун жазо олиши мумкин. Жазо жаримадан дисквалификациягача бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, одатда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида қўлланиладиган интизомий жазо чоралари бошқа мусобақаларга нисбатан қўлланилмайди, аммо бу сафар ФИФА қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин.

Финал ҳуштагидан сўнг футболчилар ўртасида муштлашув бошланди ва парижликлар бош мураббийи Луис Энрике жаҳл устида инглиз клубининг учинчи голига муаллифлик қилган "Челси" ҳужумчиси Жоао Педрони бўғзидан олиб, туртиб юборди.

Киритилди: 09:36 15.07.2025. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!