Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кенгайтирилиши мумкин.
ФИФАда жорий мавсум муваффақиятли ўтса, жамоалар сонини 48 тагача ошириш масаласи муҳокама қилинади. Бунга бу йилги мусобақада иштирок этмайдиган клубларнинг қизиқиши сабаб бўлмоқда. Чемпионатнинг кенгайтирилиши Европа жамоалари томонидан ижобий қабул қилинади, деб ҳисобланмоқда.
Яқинда ташкилотчилар клублар ўртасидаги ЖЧ ўйинлари чипталари нархини пасайтираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.