Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

FIFA Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги қароргоҳини АҚШдан Мексикага кўчиришга рухсат берди

 FIFA Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги қароргоҳини АҚШдан Мексикага кўчиришга рухсат берди

Бу ҳақда Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож маълум қилди.

"Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи барча мамлакатлар терма жамоаларининг тайёргарлик базалари FIFA томонидан тасдиқланиши шарт. Бахтимизга, биз тақдим этган сўровлар ҳамда FIFA ва Жаҳон чемпионати расмийлари билан ўтказилган учрашувлардан сўнг, жамоамиз базасини Қўшма Штатлардан Мексикага кўчириш ҳақидаги илтимосимиз маъқулланди. Биз Тинч океани яқинида, Мексика ва АҚШ чегарасида жойлашган Тихуана шаҳридаги базага жойлашамиз", — деди Меҳди Тож.

Аввалроқ Le Parisien газетаси Эрон футбол федерацияси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун FIFA'дан кафолатлар талаб қилгани ва 10 та шарт қўйганини, улар орасида визалар берилиши, ходимларга, Эрон байроғи ҳамда миллий мадҳиясига нисбатан ҳурмат кўрсатилиши каби талаблар борлигини маълум қилган эди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!