ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ҳар бир ўйин олдидан бир дақиқалик сукут сақлаш мавзуси барча федерациялар билан муҳокама қилинганини айтди.
“Шу билан бирга ҳар бир давлатда Пеле номидаги футбол стадиони бўлишини ҳам муҳокама қилдик”, дея хабар бермоқда ESPN Инфантинога таяниб.