Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ФИФА англиялик ҳакамларга Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларида ҳакамлик қилишни тақиқлади

ФИФА англиялик ҳакамларга Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларида ҳакамлик қилишни тақиқлади

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) англиялик ҳакамларни 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси ўйинларидан четлаштирди.

Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

ФИФА инглиз ҳакамлари Майкл Оливер ва Энтони Тейлорни Аргентина ўйинларида ҳакамлик қилишни тақиқлади. Бунга 1982 йилда Буюк Британия ва Аргентина ўртасида содир бўлган Фолкленд уруши сабаб бўлган.

Таъкидланишича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар баҳсли ҳудудлар туфайли таранглигича қолмоқда. Оливер аллақачон худди шу сабабга кўра 2022 йилги жаҳон чемпионати финалини Аргентина ва Франция ўртасида бошқаришдан четлаштирилган.

Киритилди: 11:41 11.07.2026. Ўқилди: 2548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!