Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Февралда Украинага АҚШ ҳарбий ёрдамининг тўхтатилишини Трамп эмас, балки унинг мудофаа вазири Ҳегсет буюрган — Reuters

Февралда Украинага АҚШ ҳарбий ёрдамининг тўхтатилишини Трамп эмас, балки унинг мудофаа вазири Ҳегсет буюрган — Reuters

"Бу Оқ уйда бўлиб ўтган Украина бўйича йиғилишдан кейин содир бўлган. Мазкур учрашувда Пентагон раҳбари ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар иштирок этган. Йиғилишда Украинага ёрдамни тўхтатиш ғояси муҳокама қилинган, бироқ Трамп бу бўйича расмий кўрсатма бермаган. Шунга қарамай, Ҳегсет Трамп ҳамда бошқа расмийларни огоҳлантирмасдан тегишли буйруқни берган. Орадан бир ҳафта ўтиб, ҳарбий ёрдам етказиб бериш қайта тикланган", деб ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.

Оқ уй бундай ҳолат рўй берганини рад этди. Пит Ҳегсет Reuters'га берган изоҳида, президент Доналд Трампнинг кўрсатмасини бажарганини билдирди.

Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ айнан қайси санада берилгани аниқ эмас, аммо 2 феврал куни бу борада Украинадан ва Европадан тегишли сўровлар келиб тушган.

"Демак, гап март ойи бошида кузатилган ёрдам музлатилиши ҳақида эмас, у Трамп ва Зеленский ўртасидаги Оқ уйда юз берган зиддиятдан кейин рўй берганди", дея аниқлик киритди Reuters.

Киритилди: 23:06 06.05.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!