Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Феруза Норматова Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида гапирди

Феруза Норматова Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида гапирди

«Мендирман Жалолиддин» сериалида Ширин исмли қаҳрамон образини гавдалантираётган актриса Феруза Норматова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда Туркияда «коронавирусдан ҳам ёмонроқ» касалликни бошдан кечиргани ҳақида гапирди.

- Буни айтиш тўғрими, нотўғрими, билмадим. Туркияда жуда оғир пайтлар бўлди. Ота-онам, яқинларимдан бу қадар узоқ муддатга ҳеч қачон узоқлашмаганман. Шу пайтда Худойимнинг синови келди бошимга. Уйдагилар сиқилмасин, деб уларга айта олмайсиз. Instagram, бошқа жойларга қўя олмайсиз, ўзи ваҳима пайти, пандемия даври. Коронавирус бўлиб қолганим йўқ, ундан баттар бир дард келдики, ўша муддат энг қийин даврим десам, адашмаган бўламан.

Туркияда жуда яхши шифокорлар бор, шунчалик яхши даволашганки, Тошкентга келганимдан кейин тиббий кўрикдан ўтдим, асар ҳам қолмабди касалликдан. Шу даражада яхши даволашган. Лекин касалликни ўтказиб юбориш, ота-онангиз ва яқинларингиздан йироқда дардга сабр қилиш, ҳеч кимга айтмасдан шифохонада ёлғиз кезиш, бу жуда оғир бўлди. Ҳеч қачон шу ёшимга қадар шифохонада ётмагандим, лекин ўша ерда шунақа бўлиб қолди. «Мендирман Жалолиддин» сериалининг бошида турган, Ўзбекистондан борган вакиллар мени ўзлари даволатишди, ҳамма жойга ўзлари югуришди.

Шукрки, тезда тузалиб, шифохонадан чиқдим. Кейинчалик ота-онам Туркияга айланишга келди, ўша пайт нимадир бўлди-ю, сирим очилиб қолди. Улар ҳайрон бўлиб, мени қучоқлаб: «Шунақа нарсани бошингдан ўтказиб, бизга нега айтмадинг?», дейишди. Шукр, Ўзбекистондан борган вакиллар, ўзимизнинг актёр, актрисалар кўмагида тузалдим, дейди Феруза Норматова.

Киритилди: 17:29 21.11.2020. Ўқилди: 5819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!