Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ferrari 250 GTO ким ошди савдосида сотилди

Ferrari 250 GTO ким ошди савдосида сотилди

1962-йилги Ferrari 250 GTO 13-ноябр куни Нъю-Ёркдаги Sotheby's аукционида 51 705 000 долларга (тахминан 48 300 000 евро) сотилди ва энг қиммат сотилган иккинчи автомобилга айланди. Бу ҳақда "DW" маълум қилди.

Қайд этилишича, аввал Феррари пойга машинаси бўлган, лекин кейинчалик йўлда фойдаланиш учун қайта жиҳозланган классик қизил шасси сўнгги 38 йил давомида америкалик коллекторнинг мулки бўлиб келган.

Ушбу русум кўп йиллар давомида дунёдаги энг қиммат ва терилган Феррарилардан бири бўлиб келган.

Ауцион ташкилотчилари сотув нархи бироз юқорироқ — 60 миллион доллар атрофида бўлишини башорат қилган эди.

Киритилди: 10:34 14.11.2023. Ўқилди: 2434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!