Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Фарғоналик 130 ёшли момонинг туғилганлик факти белгиланди

Фарғоналик 130 ёшли момонинг туғилганлик факти белгиланди

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» акциясида Фарғона вилояти Бувайда туман адлия бўлими ходимлари томонидан туманнинг «Қорақум» МФЙда амалга оширилган хатловларда 1895 йилда туғилган Умарова (Тошматова) Ҳувайдо момонинг туғилиши қайд этилмаганлиги аниқланди.

Бувайда туман адлия бўлими томонидан киритилган даъво ариза қаноатлантирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ўтказган сайёр суд мажлисида Ҳувайдо момонинг 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилганлик факти белгиланди.

Маълумот учун, ўзбекистонликлар Ҳувайдо момо ҳақида аввал ҳам эшитган, бироқ момонинг 130 ёшда эканлигини исботловчи факт бўлмаган. Энди Умарова Ҳувайдо момо расман Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон ҳисобланади.

Киритилди: 15:18 12.09.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!