Қайд этилишича, ҳолат 22 август куни Қизилтепа қишлоғидаги 7-сонли давлат боғчасида кузатилган. Шундан сўнг, болалар дарҳол шифокорлар кўригидан ўтказилиб, касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда боғча фаолияти вақтинча тўхтатилган. Санэпидкўмита эса заҳарланиш сабабларини аниқламоқда.