Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (+фото)

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (+фото)

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 13 июль куни фуқаро Э.Ф. билан нохуш ЙТҲ содир бўлди.

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (+фото)

Фуқаро Э.Ф. ўзининг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида «Шўрсув» маҳалласидан кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган М.А. бошқарувидаги “SHACMAN” русумли юк автомашинасига урилади. Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, оқибатда “Nexia” ҳайдовчиси Э.Ф. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (+фото)

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада яна бир нохуш ЙТҲ юз берди (+фото)

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг» - дейилади ИИВ хабарида.

Киритилди: 23:35 15.07.2020. Ўқилди: 4753 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!