Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Фарғона туманида жойлашган С. Б. чойхона тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 831 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:50 27.11.2025. Ўқилди: 682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!