"Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси иштирокида ўтказилган назорат тадбирида Данғара тумани “Навбаҳор” МФЙда жойлашган"А. М." МЧЖга қарашли алюминни қайта ишлаш цехида ҳисоблагичдан ташқари яширинча бай-пас газ қувуридан ноқонуний ҳолатда табиий газдан фойдаланилганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 805 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.