Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Keshbek” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди

Фарғонада “Soliq Mobile” иловаси орқали 3,2 млрд сўм маблағлар “Keshbek” сифатида талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х., М.Х., ва К.И. ўзаро тил бириктириб, “Телеграм” ижтимоий тармоғида турли номдаги гуруҳлар ташкил этиб, мазкур гуруҳлар орқали 7 та МЧЖларга тегишли харид чеклари учун жисмоний шахсларга 1 фоизли ва ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларга 12 фоизли “Keshbek” суммасини онлайн тарзда сотиш билан шуғулланиб келиб, мазкур 7 та МЧЖлар томонидан ҳеч қандай молиявий алоқалар амалга оширилмаган бўлса-да, гўёки 3,3 трлн сўмлик маҳсулотлар ва хизматлар харид қилинганлиги ҳақида сохта электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириб, гўёки савдодан тушган пулларни онлайн назорат касса машиналари орқали кирим қилиб, фуқароларга сотганлиги ҳақида харид чекларини чиқариб 211 584 нафар фуқарога “Soliq Mobile” иловаси орқали “Keshbek” сифатида 28,5 млрд сўм ҳисобланиб, шундан 3,2 млрд сўми тўлаб берилиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!